Ушбу мақолада турли ғаразли кучларнинг глобал тармоқ орқали ўз мафкуравий майдонларини яратиб, интернетда кенг қамровли ахборий террор – "электрон жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлиги шароитида дунё мамлакатлари олдида виртуал таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш зарурати асосланиб, жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсири таҳлил қилинади. Ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига оқилона муносабатда бўлиш, илмфан, техника ва технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланиш борасидаги конструктив ёндашувлар мазмуни очиб берилади. Шу билан бирга мақолада виртуал тизимдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этиши, шу боисдан ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилаётганлиги масалалари муҳокама қилинади. Жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда ҳaр бир эътиқодли инсоннинг ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этиши, ҳaр бир мaмлaкaтдa диний ғоялар тарғиботи дaвлaт мaнфaaти юзaсидaн тўғри йўнaлтирилиши лозимлиги ғояси қўллаб-қувватланиб, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот-психологик таъсир кўрсатиш технологиялардан фойдаланиш оқибатлари, унга қарши курашишнинг сиёсий ва маърифий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган.